Ўзбек шахматчилари Осиё чемпионатида қандай натижа кўрсатмоқда?
Спорт
−
31 Октябрь 2022
4476Айни кунларда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида шахмат бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 31 октябрь куни мусобақанинг 5-тур ўйинлари якунланди.
Турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон жамоаси вакилларидан Шамсиддин Воҳидов 5 та имкониятдан 4 очко жамғариб, 8-поғонани банд этган. Воҳидов мусобақа пешқадами ҳиндистонлик Харша Баратхакотидан ярим очко ортда қолмоқда.
Шунингдек, ўзбекистонлик шахматчилардан Ортиқ Ниғматов 3 очко билан 24, Абдималик Абдисалимов 2,5 очко билан 54, Саидакбар Саидалиев эса 2 очко билан 55-ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Яқуббоев ва Бобир Сатторов 2 очко билан 71 ва 72-ўринларни банд этган.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон шарафини Нилуфар Ёқуббоева ҳимоя қилмоқда. Ортда қолган турлардан сўнг Ёқуббоева 4 очко билан 3-ўриндан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати баҳслари 3 ноябрга қадар бўлиб ўтади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси