Ўзбек санъаткорлари Душанбеда. Улар Мирзиёев ва Раҳмон иштирокидаги тадбирда қатнашади

Жамият

image

Кеча, 7 июнь куни 100 нафардан ортиқ ўзбек ижрочи, раққоса ва мусиқачилари Душанбега Ўзбекистон миллий авиакомпаниясининг чартер рейси билан учиб кетди. Улар 10 июнь, пайшанба куни кечқурун Тожикистон пойтахтидаги “Кохи Борбад”да бўлиб ўтадиган, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги “Дўстлик оқшоми” концертида қатнашади.

Қайд этилишича, ўзбек санъаткорлари гуруҳида Ўзбекистон халқ артистлари — Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров ва Озодбек Назарбековлар ҳам борлиги ҳақида хабар берилган, аммо кеча улар санъаткорлар орасида кўриниш бермаган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон маданий делегацияси пойтахт Душанбедаги “Хилтон” меҳмонхонасига жойлашган ва тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда концертга тайёрланишга киришган.

Концертда икки давлат Президентларидан ташқари, Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Тожикистон ҳукумати ва парламенти аъзолари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12-14 июнь кунлари Тожикистонга сафар қилиши ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, музокаралар якунланиб, Душанбеда 30 дан ортиқ ҳукуматлараро битимлар имзоланганидан сўнг, икки мамлакат раҳбарлари Сўғднинг маъмурий марказига бориши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг