Ўзбек санъати оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Бугун, 11 июль куни Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, Ўзбекистон халқ ҳофизи, ўзбек мақом санъати устаси, халқ ардоғидаги устоз санъаткор Маҳмуджон Тожибоев 62 ёшида оламдан ўтди.

Маҳмуджон Ғозиевич Тожибоев 1957 йил 25 ноябрда Фарғона вилоятининг Қува туманида туғилган. Нозик дидли, дардли, кенг диапазонли овоз соҳиби. Тошкент консерваториясини тугатган.

Хонанда ва созанда. Ўзбекистон халқ ҳофизи (2000). Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли яккахони (1984 йилдан), Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти (2000) бўлган.

Репертуаридан Шашмақом (“Сарахбори Наво”, “Сарахбори Дугоҳ”, “Мўғулчаи Сегоҳ”, “Наврўзи Сабо”, “Нимчўпоний” ва б.) ва Фарғона–Тошкент мақом йўллари (“Дугоҳ”, “Чоргоҳ”, “Ушшоқ”, “Шаҳнози Гулёр”, “Баёт» ва б.), катта ашула (“Ёввойи Чоргоҳ”, “Ёлғиз”, “Эй дилбари жононим” каби), мумтоз (“Топмадим”, “Асирий” ва “Лдоий”, “Чорзарб”, “Бозургоний”) ва 20-а. бастакорлари (“Келдик”, “Наззора қил”, К. Жабборов; “Кезарман”, F. Тошматов; “Жоним эрурсан”, М. Муртазоев; “Дилраболар”, О. Нуриддинов; “Бу оқшом”, О. Ҳотамов ва б.) асарлари ўрин олган.

Осиё, Америка, Европа ва Шимолий Африка мамлакатларида гастролда бўлган. Юнус Ражабий номидаги Республика мақом ижрочилари танлови ғолиби.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуджон Тожибоев

Баҳолаганлар

993

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар