“Ўзбек рассомлари мўйқаламидан Туркия” кўргазмаси очилди

Жамият

image

Кеча, 29 апрель куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Ўзбек рассомлари мўйқаламидан Туркия” Бурса ва Ҳатай вилоятлари расм кўргазмаси очилди. 

Мазкур кўргазмага ўзбек рассомларининг Туркия манзаралари акс этган 60 та расмлари жойлаштирилган. 

2016 ойнинг сентябрь ойида ва 2017 йилнинг октябрь ойларида ўзбекистонлик бир гуруҳ рассомлар Туркиянинг Ҳатай ва Бурса вилоятларига сафар қилиб, у ердаги диққатга сазовор манзараларни тасвирлаганлар. 

Кўргазма очилиш маросимида Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий какдемия раиси Акмал Нур, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сурайя Эр, элчининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Жесем Челиби иштирок этди. 

Кўргазма жорий йилнинг 4 майига қадар давом этади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Расм кўргазмаси

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар