Ўзбек миллий кураши бўйича жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилади

Спорт

image

Белбоғли кураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати Америка Қўшма Штатлари пойтахти Вашингтон шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров етакчилигидаги мутахассислар Вашингтон шаҳридаги BOWIE университети спорт менежери, профессор Адам Кая, Атлетик-талаба департаменти директори В.Рене Ховард билан учрашиб, белбоғли кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини мазкур университет спорт мажмуасида ўтказиш бўйича музокаралар олиб борган.

Ўзбекистонлик мутасаддилар BOWIE университетида яратилган шарт-шароитлар билан танишган ҳамда жорий йилнинг декабрь ойида ўтадиган жаҳон чемпионати ва унинг доирасидаги тадбирлар, белбоғли курашни АҚШда ривожлантириш истиқболлари хусусида университет мутахассислари билан фикр алмашган.

BOWIE университети спорт менежери, профессор Адам Кая ўз навбатида Ўзбекистонда миллий ва умум қадриятларга асосланган спорт турлари ривожига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётганини таъкидлаб, белбоғли кураш бўйича АҚШда ташкил этиладиган жаҳон чемпионати ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлишини билдирган. 

Мулоқот якунида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари BOWIE университети раҳбарияти ва спорт мутахассисларини жорий йилнинг сентябрь ойида Хоразмда ўтадиган халқаро Этноспорт фестивалига таклиф этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ жаҳон чемпионати белбоғли кураш миллий кураш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг