Ўзбек кино ва театр санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
29 Май 2020
60888Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов бугун, 29 май куни 64 ёшида вафот этди.
Ҳошим Арслонов 1956 йилда таваллуд топган. 1977 йилда Тошкент театр институтини тамомлаган. 1977 йилдан 2017 йилгача Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида фаолият юритган.
Кино актёри сифатида "Ижарачилар", "Хиёнат", "Сингилгинам", "Сўнгги қўнғироқ", "Фидойилар", "Менинг акам бўйдоқ", "Қасос", "Ёрим-безорим", "Ҳақиқат куни", "Сўзсиз севги", "Чавандоз", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланяпти", "Алпомиш", "Марғиёна" каби фильмларда суратга тушган.
Италиянинг Искя шаҳрида халқаро кинофестивалда "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильмидаги роли учун ғолибликни қўлга киритган ва совриндор бўлган.
Унинг кинодаги сўнгги иши 2019 йилда суратга олинган "101-рейс" фильми бўлди.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси