Ўзбек кино санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
02 Декабрь 2021
74449Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси, Давлат мукофоти совриндори, кинорежиссёр ва сценарийнавис Жасур Исҳақов 74 ёшида вафот этди.
Жасур Исҳақов ижоди давомида “Зулмат салтанати”, “Олтин тулпор дуоибади”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Шатранж мамлакатидаги саргузаштлар”, “Ҳақиқат куни” каби кўплаб бадиий фильмларнинг постановкачи режиссёри, “Пахта”, “Зулмат салтанати”, “Иккинчи умр”, “Ажр истаб” , “Риштон мўъжизаси”, “Тушлар”, “Устанинг тўрт куни”, “Халқ сўзи-ҳақ сўзи”, “Шаҳар доимо бедор”, “Ҳашар” каби 40 га яқин хужжатли фильмларнинг сценарий муаллифи ҳисобланади.
Шунингдек, “Сусамбил”, “Спитамен”, “Йўл ва болалар”, “Очкўз хўроз” каби миллий мультфильмлар ҳам айнан ижодкор қаламига мансуб сценарийлар асосида яратилган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва бутун ижод аҳлига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
LiveБарчаси