Ўзбек кино санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
20 Ноябрь 2020
46788Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги хабар берди.
“Дўстлик” ордени соҳибаси Клара Жалилова 1937 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актриса фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган. 1958 йилда суратга олинган «Мафтунингман» фильмидаги бош қаҳрамон — Юлдузхон образи актрисага оламшумул машҳурлик олиб келган.
Актриса "Мафтунингман", "Келинлар қўзғолони", "Чинор тагидаги дуэл", "Темир хотин", "Темир эркак", “Ниқоб” каби фильмларда ўзга хос ролларни ижро этган. Айниқса, “Мафтунингман” фильмидаги роли ўзбек халқининг юрагидан жой олган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси