Ўзбек-хитой вакцинаси билан ёш болаларни ҳам эмлаш мумкинми?

Саломатлик 4527
image

Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини ҳозирча ёш болаларда қўллаш мумкин эмас. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков бугун, 29 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

Таъкидланишича, бирор вакцина билан маълум бир аҳоли қатламининг эмланишига рухсат беришдан аввал, клиник синовлар ўтказилади. Хусусан, Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган аҳоли қатламига ўзбек-хитой вақцинаси билан эмланишга рухсат беришдан аввал ҳам кўнгиллилар орасида худди шундай клиник синов ўтказилган. 

Отабековнинг сўзларига кўра, болаларда ўзбек-хитой вақцинаси қўлланишига рухсат бериш учун Инновацион ривожланиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Вирусология институти иштирокида кўнгиллар орасида клиник синов ўтказилиши керак. Агар синовлар ижобий натижа берса, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан болаларни ҳам эмлаш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларнинг COVID-19'га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишига рухсат берилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 2.8
t
×