Ўзбек-қирғиз чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ёпилади
Жамият
−
24 Ноябрь 2021
22393Қурилиш ва таъмирлаш ишлари сабаб Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги иккита назорат-ўтказиш пункти 3 кунга ёпилади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги давлат божхона хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чекловлар вақтинчалик: “Қизил-Қия – автомобиль йўли” ва “Ўзбекистон – автомобиль йўли” пунктлари жорий йилнинг 1-3 декабрь кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Бундай қарор йўл қопламасини янгилаш ва асфальт ётқизиш билан боғлиқ режалаштирилган таъмирлаш ишлари муносабати билан қабул қилинган.
Ушбу назорат-ўтказиш пунктлари ёпилгач, йўл ҳаракати ва юк ташишни “Дўстук – автомобиль йўли” назорат-ўтказиш пункти орқали давом эттириш мумкин.
Қирғизистон давлат божхона хизматининг аниқлик киритишича, 4 декабрдан бошлаб барча назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлай бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки қўшни давлат чегарасида ноқонуний қорамол ҳайдаш тўхтатилиб, контрабандачилар гуруҳи қўлга олинган эди. Ўшанда Қирғизистон аскарлари Ўзбекистон билан чегарада қоидабузарларни тўхтатиш учун ҳавога уч марта ўқ узишга мажбур бўлган.
LiveБарчаси