Ўзбек-қирғиз чегарасида даҳшатли ЙТҲ юз берди. 9 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа 15134
image

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида бульдозер ортилган автотрейлер ҳайдовчиси чегара ўтказиш пунктида турган 12 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун 21 май куни соат 15:30 лар атрофида Қирғиз Республикаси Боткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юклаган автотрейлер тормоз ускунаси ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Автотрейлер Қирғиз Республикаси “Чечме” чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон Республикаси “Чашма” чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомобилларига урилиб, уларга шикаст етказган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон Республикаси, қолган 8 нафари Қирғиз Республикаси фуқароси) вафот этган.

Жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 453
Рейтинг: 3.2
t
×