Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради

Жамият

image

Фан арбоби, тиббиёт соҳасида таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Турғунпўлат Обидович Даминов 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ФА хабар берди.

Педиатр-инфекционист олим Турғунпўлат Даминов 1941 йил 25 апрелда Тошкентда таваллуд топган. 1964 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тугатиб, 1969 йилда номзодлик, 1986 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.

Шунингдек, 1997 йилдан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган. Ўзбекистон “Адолат” социалдемократик партияси (СДП) Сиёсий кенгашининг биринчи котиби, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” бош таҳрир ҳайъати аъзоси вазифаларини бажарган. 1999 йилда Польша тиббиёт фанлари академияси академиги этиб сайланган. Олим 1997 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Даминов болаларда учрайдиган гепатитнинг давомли ва сурункали хиллари шаклланишини клиник-патогенетик нуқтаи назардан ўрганган. У болаларда учрайдиган В вирусли гепатитнинг давомли хилини самарали даволаш усулини ишлаб чикди ва амалиётга татбиқ этган. Олим кўпинча чақалоқлар ўлимига сабаб бўладиган нафас йўллари касалликлари белгиларини аниқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг