Ўзбекистон МТЖнинг биринчи бош мураббийи Рустам Акромов вафот этди
Спорт
−
15 Февраль 2022
9990Бугун, 15 февраль куни тонгда ўзбек футболи оғир жудоликка учради. Педагогика фанлари доктори, профессор Рустам Акромов 73 ёшида вафот этди.
Рустам Акромович Акромов 1948 йил 11 август куни Тошкент вилоятида дунёга келган. У фаолияти давомида ўзбек ва Собиқ Иттифоқ футболи ривожи учун улкан ҳисса қўшган мутахассис ҳисобланади. 1990-1992 йиллар орасида Жазоирнинг УСМ клуби ва миллий терма жамоасида фаолият олиб борган.
Рустам Акромов Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг футбол бўйича Миллий терма жамоани бошқарган биринчи мураббий ҳисобланади. 1992-1994 йиллар терма Ўзбекистон термаси у билан Марказий Осиё чемпионати ва 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ғалаба қозонган.
Рустам Акромов 1995-1997 йиллар Ҳиндистон терма жамоасини бошқарди. Ушбу давлатдаги 2 йиллик фаолияти давомида асосий терма жамоа билан бир қаторда болалар футболини ривожлантириш тизимини шакллантирди. Кейинчалик ОФК, ФИФА ташкилотларида инструктор бўлиб фаолият олиб борди.
Ўзбек футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Президент томонидан “Шуҳрат” медали ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти Рустам Акромовнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь