Ўзбек футболчиси Лондонда муваффақиятли операция қилинди
Спорт
−
17 Апрель 2019
5667Ўзбекистон терма жамоаси ва БААнинг “Шаржа” клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров жорий йилнинг март ойида “China cup-2019” халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.
Кейинчалик текширувлар натижасида Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани маълум бўлди. “Шаржа” клуби шифокорлари Отабек Шукуровнинг жароҳатини кўздан кечириб, Лондонда операция орқали даволашга қарор қилишганди.
Қайд этиш керакки, миллий терма жамоа ярим ҳимоячисининг операцияси муваффақиятли ўтди. Операцияни англиялик тажрибали жарроҳ Марк Девис ўтказди. Эндиликда у қўшимча муолажалар орқали тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун айни пайтда, Шукуровнинг клуби БАА чемпионатида яққол пешқадам бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь