Ўзбек футболчиси Корея чемпионатида гол урди

Спорт

image

Бугун Жанубий Корея К-2 лигасида ўзига хос дерби бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ўйнаётган “Гвангжу” клуби ўз майдонида бошқа бир ўзбек футболчиси Жавлон Иброҳимов тўп тепаётган “Сувон Сити”ни қабул қилди.

Учрашувдаги ҳисобни айнан Ашурматов очди ва янги клуби сафидаги илк голини урди. Ҳимоячи ўйинда тўлиқ ўйнади. Аммо “Сувон Сити” сафида Жавлон Иброҳимов жароҳати боис ўйин қайдномасига киритилмади.

“Гвангжу” 7та турдан сўнг 15 очко тўплаб мусобақа жадвалининг энг биринчи поғонасида бормоқда. “Сувон Сити” эса 8 очко билан 6-ўриндан жой олган.

Жанубий Корея. К-2 лигаси. 7-тур

“Гвангжу” – “Сувон Сити” 2:1.

Голлар: 1:0 – Рустам Ашурматов 12, 2:0 – Фелипе 44 пенальти, 2:1 – Эгбучунам 74.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея К-2 лигаси

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар