Ўзбек дзюдочи қизлари халқаро мусобақада ярим финалга чиқди
Спорт
−
04 Ноябрь 2022
3208Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочилардан Диёра Келдиёрова ва Сита Кадамбаева турнирнинг ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.
Иккала дзюдочи қиз ҳам -52 кгда мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда. Чорак финалда Келдиёрова польшалик Александра Калетани "ippon" баҳоси билан доғда қолдирган бўлса, Кадамбаева болгариялик Габриела Димитровани қўшимча дақиқаларда "ippon" эвазига мағлуб этди.
"Катта Дубулға" турнирининг соврин жамғармаси 154 минг долларни ташкил этади. Мусобақа баҳслари 6 ноябрга қадар бўлиб ўтади.
Маълумот учун, "Катта Дубулға" мусобақаси спортчиларга Париж Олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель