Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради
Жамият
−
19 Июль 2020
18135Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло Юсупов 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Карим Баҳриев маълум қилган.
Шукрулло Юсупов 1921 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ижодкор Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). "Дўстлик" (1994) ва "Эл-юрт ҳурмати" (1999) орденлари билан мукофотланган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
Унинг дастлабки шеърий тўплами "Биринчи дафтар" ва "Қалб қўшиқлари" 1949 йилда нашр этилган. Унинг асарлари рус, араб, турк, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз тилларида нашр этилган.
Шукрулло Юсупов "Жавоҳирлар сандиғи", "Кафансиз кўмилганлар", "Тирик руҳлар" каби хотира асарлар муаллифи ҳам саналади.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь