Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради

Жамият

image

Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов бугун, 26 март куни вафот этди. 

Охунжон Ҳакимов 1934 йилнинг 20 февралида Фарғона вилоятининг Лоғон қишлоғида дунёга келган.

Ўрта мактабдан сўнг Фарғона Давлат педагогика институтини тугатган.

Охунжон Ҳакимов ижод оламига 50-йилларнинг охири ва 60-йилларнинг бошларида кириб келди. Шундан буён унинг йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари ва бир қатор қиссалари яратилди.

Вилоят ва республика марказий газеталарида, “Меҳнат ва турмуш” журналида фаолият кўрсатган.

Охунжон Ҳакимов лирик шоир сифатида ўзбек адабиёти ривожи йўлида хизмат қилди.

У қайси мавзуда, қайси жанрда, қайси вазнда асар яратмасин, ҳамиша одамларнинг бахт-саодати, имони, маънавият ҳақида ўз қарашларини олға суради.

Шоирнинг “Илҳом водийси”, “Фарғона рубоийси”, “Ватан қасидаси”, “Лирика”, “Достонлар”, “Кўзларингни ўзи қора”, “Қизлар хаёл сурсалар” каби шеърий гулдасталари қўлдан-қўлга ўтиб, ўқилиб келади.

Унинг “Муҳаббатни кўзлардан изланг” (1996) номли шеърий мажмуаси эса маълум маънода сайланма ҳамдир.

У “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. 2006 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвони билан тақдирланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Охунжон Ҳакимов

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар