UZB серияли рақам таққан Toyota эгаси жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “UZB ҳарфли автомашина қоидани бузди. Унга ҳам чора кўрилармикан?” сарлавҳаси остида видеолавҳа пайдо бўлди. Унда қора рангли “иномарка”ни йўл қоидаларини бузгани тасвирланган. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 13:11 да Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Хуршид кўчасида Toyota Land Cruiser русумли, 01 025 UZB давлат рақам белгили транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланган. Бу ҳолат фуқаролардан бирининг машинасида бўлган видеорегистраторда қайд этилган.

Шундан сўнг, фуқаро қоидабузарлик видеосини "eJarima" сайтига юборган. Сайтга келиб тушган видеолавҳа Тошкент шаҳар маъмурий амалиёт масъул ходими томонидан ўрганилган.

“Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5 моддаси 2-қисмига кўра БҲМ нинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланган”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда давлат рақами 01 088 UMO бўлган BMW русумли автомобиль сурати тарқалган ва ушбу транспорт воситасига ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Toyota

Баҳолаганлар

892

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг