“UZB”, “ААА” фақат “катта акаларга” аталганми? ЙҲХББ бошлиғи жавоб берди

Жамият

image
image

“UZB”, “ААА” каби сериали давлат автомобиль рақамлари очиқ савдода, бу рақамларни исталган фуқаро харид қилиши мумкин. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Саидов бугун, 10 август куни матбуот анжуманида маълум қилди.  

“Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгилари олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилди. Бу орқали давлат рақамлари билан боғлиқ коррупцион омилларга барҳам берилди”, дейди Олимжон Саидов.

ЙҲХББ бошлиғи сўзларига кўра, “UZB”, “ААА” каби сериали давлат автомобиль рақамлари ҳеч кимга бириктирилмаган.

“UZB” ёки “ААА” каби сериали давлат автомобиль рақамлари бирор бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмаган. Ушбу давлат рақамлари — очиқ савдода бўлган давлат рақам белгилари ҳисобланади. Масалан, “ААА” серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. “UZB” сериали рақамларни ҳам худди шундай тартибда исталган фуқаро харид қилиши мумкин”, дейди Саидов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1404

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг