Узайтирилган таътил кунларида боғча тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

Жамият

image

Навбатдан ташқари эълон қилинган таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, "Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари асосида мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмайди.

Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларга эса амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.

Аввалроқ, мактабгача таълим ташкилотларида 10-18 январь кунлари совуқ об-ҳаво муносабати билан навбатдан ташқари таътил эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг