Ўзбекистонда Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади ва "Ўзавтосаноат"нинг 3 та корхонаси сотувга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз борди. 

“Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга учун етарли имконият ва салоҳиятимиз бор”, дейди Президент.

Таъкидланишича, илм-фанга асосланиб, “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:

•    8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);

•    бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;

•    молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;

•    Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.

Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади. Йиғилишда икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.

Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.

Бу борада 1 июлга қадар "Ўзавтосаноат"нинг 3 та корхонасини сотувга чиқаришга кўрсатма берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

921

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг