“UzAutoMotors” АЖ хусусийлаштирилади – Қўчқоров

Жамият

image

Давлат тасарруфидаги “UzAutoMotors” акциядорлик жамияти 2023 йилгача хусусийлаштирилади. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” форуми доирасидаги муҳокамада Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, “UzAutoMotors”дан ташқари давлат тасарруфидаги 10 та йирик корхона 2023 йилгача хусусийлаштирилади. Улар орасида давлат ҳисобидаги АТИБ “Ипотека” ва Саноатқурилишбанкларии ҳамда Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати каби корхоналар бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, “UzAutoMotors” “IPO”га яъни биржа бозорида биринчи оммавий таклифга чиқарилади.

“Биз аввал кооперация ва трансформация жараёнларини бажарамиз, сўнг компанияни “IPO”га чиқаришимиз мумкин”, дея таъкидлаган Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда “Ўзавтосаноат” Американинг General Motors корпорациясидан қолган акцияларни сотиб олиб, Асакадаги “GM Uzbekistan” автомобиль заводининг ягона акциядорига айланди ва компанияни номини “UzAuto Motors” деб ўзгартирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

780

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг