UzAuto Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форумида 570 миллион долларлик шартномалар имзолади

Бизнес

image

21 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги бизнес-форум давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин, UzAuto Motors, Қозоғистон Тараққиёт банки ва Allur компанияси (Қозоғистон) қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 570 миллион долларлик қатор шартномалар имзоланди.

“UzAuto Motors” АЖ ва Қозоғистон Тараққиёт банки Қозоғистонда "Allur" автомобил заводи қувватларида кичик ҳажмдаги йиғиш усули бўйича  йилига 30 000 дона “Chevrolet Onix” автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишувга эришишди. Лойиҳани амалга ошириш учун тахминан 50 миллион долларга яқин инвестициялар жалб қилинади, бу эса "UzAuto Motors"га Қозоғистонда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва бошқа потенциал экспорт бозорларини ўзлаштиришга имкон беради.

UzAuto Motors ва Allur ўртасидаги Қозоғистонга Аллур заводига 500 миллион долларлик автомобил комплектлари ва бутловчи қисмлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича имзоланган келишув ҳам Ўзбекистон экспорт потенсиалини кенгайтиришга хизмат қилади.

UzAuto Моторс, Қозоғистондаги лойиҳалардан ташқари, қозоғистонлик ҳамкорлари билан Ўзбекистонда замонавий, инновацион эҳтиёт қисмлар тарқатиш марказини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Ушбу келишув натижаси Ўзбекистонга 20 миллион доллар миқдорида инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, логистика занжирлари ва етказиб бериш йўналишларини оптималлаштириш ҳамда юкларни ташиш харажатларини камайтириш бўлади.

Ҳамкорликни истиқболли ривожлантириш режасида томонлар бозорларнинг эҳтиёжлари ва истеъмолчилар талабидан келиб чиққан ҳолда автомобиллар қаторини янгилаш ва кенгайтириш имконияти тўғрисида келишиб олишди. Автомобилсозлик соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик икки давлатнинг иқтисодий тараққиётига янги туртки беради, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиради, бу орқали экспорт бозорларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг