“UzAuto Motors” “шапка” масаласида “виждонсиз субъектлар”ни айблади

Жамият 15577
image

“UzAuto Motors” компанияси транспорт воситаларини етказиб бериш муддатини узайиб кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Компания бунга “виждонсиз бўлган субъектлар”ни сабаб қилиб келтирган.

Қайд этилишича, дунё бўйлаб автомобилсозлик саноати яримўтказгичлар танқислиги билан боғлиқ қийин даврларни бошдан кечирмоқда. Микрочипларнинг глобал танқислиги бир қатор йирик автомобилсозлик корхоналарида ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишга олиб келган.

“UzAuto Motors” АЖ ушбу муаммонинг салбий оқибатларини минималлаштиришга муваффақ бўлиб, заводларнинг тўлиқ тўхтаб қолишига йўл қўймади. Бироқ, шу билан бирга айтиш жоизки, кўпчилик ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайишига гувоҳ бўлмоқда ва бу ўз навбатида янги транспорт воситаларини етказиб бериш муддатини узайишига сабаб бўлмоқда.

Юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субъектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилмоқда ҳамда бунга қарши “Ўзавтосаноат” АЖ фаол кураш олиб бормоқда. Товламачилик ҳақида хабар бериш орқали ҳуқуқбузарларга қаршилик кўрсатиш дастурига ўз хиссангизни қўшинг”, дейилади хабарда.

Компания агар автомобиль харид қилиш вақтида маълум бир автомобиль моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ёки бошқа турдаги коррупция ҳолатларига дуч келинса, зудлик билан 78 141 77-77 ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 қисқа рақамларига мурожаат қилишни сўраган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 688
Рейтинг: 3
Теглар
t
×