UzAuto Motors: “Кулишдан аввал муаммонинг моҳиятини билиш лозим”
Бизнес
−
21 Февраль 2022
36050Пандемия сабабли ҳар бир соҳада маълум бир маънода инқирозлар кўзга ташланди. Ҳатто, баъзиларини "синди" дейиш ҳам мумкин. "Ҳўл-у қуруқ баробар ёнади" деганларидек, COVID-19 кўпчилик ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар чўнтаклари ва улар мижозларига ҳам зарар етказди. Жаҳон бозорининг майда балиқларидан тортиб йирик акулаларигача ишлаб чиқаришда маълум бир инқирозларни бошдан кечирди. Ва бу инқирозлар биз билган автомобиль соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Шунингдек, бизнинг қадрдон UzAuto Motors ҳам пандемия даврида яхшигина синовларни енгиб ўтишига тўғри келмоқда. Чунки ҳеч бир автомашина ишлаб чиқарадиган компания мукаммал эмас. Автомобиль саноати худди бошқа технологиялар ишлаб чиқарувчи компаниялар сингари ўзаро занжир ҳосил қилади. Табиийки, бир халқанинг узилиши бутун бошли занжирга зиён етказади.
UzAuto Motors'нинг мультимедиасиз чиқарилишини эшитган ҳеч бир одам кулмай ёки танқид қилмай қолмади. Аммо масаланинг асл илдизи қаерда эди?! Келинг, биргаликда шуни таҳлил қиламиз.
Микрочиплар. Бу сўзни кўпчилик эшитган бироқ автомобиль соҳасида шу митти буюмчанинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишини билмаса керак. Микрочиплар танқислигига CОVID-19 даврида жаҳоннинг энг йирик компаниялари ҳам дуч келди. Аслида жуда митти бўлган ушбу техника элементи бутун бир тизимга зарар етказди. Айтиш мумкинки, улар сабаб йирик гигантлар ўртасида жанг ҳам кўзга ташланди. Хусусан, Huawei ва ZTE'га микрочип етказиб беришни чекловчи Хитой гигантларига қарши санкциялар АҚШ билан муносабатлар ўткирлашган тақдирда ички захирани яратиш учун дунёда мавжуд яримўтказгичларнинг катта қисмини сотиб олишга мажбур қилди. Шу тариқа, микропроцессорлар бозорида смартфон ва автомобиллар бозорини қамраган бўрон ҳосил бўлди.
Шу билан бирга дунёда микрочип ишлаб чиқаришнинг катта улушини ўзида сақловчи Тайван атрофидаги Америка-Хитой ҳарбий-дипломатик қарама-қаршилиги вазиятнинг барқарорлашишига йўл қўймаяпти.
Оқибатда ўтган 2021 йил барча юксак технологик соҳалар, хусусан, етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун оғир келди. Эндиликда ишчилар сонининг қисқариши, конвеерларнинг тўхтаб қолиши, завод ва бутун бир кластерларнинг ёпилиши одатий ҳолга айланди. Етакчи автомобиль компанияларида машиналарининг баланд нархлари ва кўп ойлик навбатлар ҳеч кимни ҳайрон қолдирмай қўйди. Буларнинг барчаси компонентлар танқислиги туфайли юзага келди ва ишлаб чиқаришнинг даҳшатли даражада пасайишига сабаб бўлди. Натижада жаҳон миқёсида бу кўрсаткич 16% ни ташкил этган бўлса, айрим брендларда эса 50%га етган. Масалан, General Motors АҚШ, Канада ва Мексикадаги учта корхонасида маълум вақтга амалиётларни тўхтатиб туришга мажбур бўлган, унинг Жанубий Кореядаги заводларида эса ишлаб чиқариш ҳажми бу йили икки баробар қисқарди.
Энди Ўзбекистон вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, микрочиплар сабаб UzAuto Motors томонидан 2020 йилда қайд этилган рекорддан сўнг 2021 йилга мўлжалланган режаларида белгиланган кўрсаткичлар амалга ошмади: режадаги 320 000 машина ишлаб чиқарилмади. Бироқ GM International ва бошқа йирик микрочиплар етказиб берувчилар сабабли ҳар ҳолда 230 000 та автомобилни ўз эгаларига етказиб бериш учун ишлаб чиқаришга эришилди.
Тўғри, UzAuto Motors'нинг ишлаб чиқариш фаолияти жаҳон бозорига унчалик катта таъсир ўтказмаслиги мумкин. Аммо мамлакатимиз аҳолиси учун бу анча сезиларли таъсир этади. Айниқса, иқтисодчилар томонидан бундай инқирозли ҳолатлар 2023 йилга қадар сақланиши айтилган ҳолда, UzAuto Motors ва GM микрочиплар ва яримўтказгичлар етказиб бериш бўйича қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда.
Умуман олганда, бирор мавзу юзасидан танқид қилиш ёки кулишдан аввал унинг таг-замирида қандай муаммо ётганлигини билиш лозим. UzAuto Motors va General Motors ҳамкорликда 2022 йил учун изчилликда ҳаракат қилишни режалаштираётганлигига қарамай, UzAuto Motors томонидан компаниянинг инқироздан чиқиши учун унга боғлиқ барча чораларнинг кўрилиши у таъсир кўрсата олмайдиган хавфларни истисно қилмаслигини ҳам таъкидлаш лозим.
Реклама ҳуқуқи асосида.
LiveБарчаси