“UzAuto Motors” АЖ харидоргир машиналари нархини оширди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг автомобиль ишлаб чиқарувчи монополисти “UzAuto Motors” АЖ фуқароларнинг аксари сотиб олиши мумкин бўлган оммабоп моделларнинг нархини оширди.

2022 йил учун машиналарининг ошган нархлари қуйидагича:

Spark 4-позиция — 104 млн 95 минг сўм;
Gentra 1-позиция — 128 млн 284 минг сўм;
Gentra 3-позиция — 153 млн 506 минг сўм;
Nexia 3 АT/plus — 119 млн 921 минг сўм;
Cobalt АТ/plus — 125 млн 795 минг сўм.

Бундан кўринадики, Gentra – 12 фоизга, Damas – 10 фоизга, Spark – 10 фоизга, Nexia-3 – 10 фоизга қимматлади. 

Компания хабарига кўра, бугун, 3 март санасидан бошлаб  автосалонлар ошган нархларда шартнома беришни бошлади.

Шунингдек, монополист автомобилларнинг оширилган нархлари 3 мартдан бошлаб тузилган шартномларга амал қилишини алоҳида урғулаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2057

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг