“UzAuto Motors” AЖ халқаро кредит рейтингини оширди

Бизнес

image

“UzAuto Motors” AЖнинг кредит рейтинги B+ (Барқарор кутилма)дан BB- (Барқарор кутилма)га кўтарилди ва Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингига тенглаштирилди. Ушбу натижа “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлигининг жорий йил 13 декабрдаги кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботида эълон қилинди.

“Fitch Rating” агентлиги “UzAuto Motors”нинг кредит рейтингини компаниянинг мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти ортиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотишнинг ўсиш суръатлари, моделлар қаторининг янгиланиши, шунингдек, молиявий натижаларнинг изчил яхшиланиб бораётгани муносабати билан оширди. 

Aгентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда автомобиль импортига божхона тўловлари камайтирилгани ва рақобатнинг кучайганига қарамай, “UzAuto Motors” бозордаги устунлигини сақлаб қолмоқда. Шунингдек, Aгентлик "UzAuto Motors" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар энг мақбул нархларда етказиб берилаётганлиги сабабли, хорижий брендлар учун “UzAuto Motors” маҳсулотларини алмаштириш қийин бўлишини таъкидлади.

Aгентлик "UzAuto Motors" Лондон фонд биржасида еврооблигацияларини жойлаштирган кам сонли компаниялардан бири эканлигини ҳисобга олади, бу эса компаниянинг хорижий капитални жалб қилиш имкониятини тасдиқлайди.

Шунингдек, компания даромад ҳажми бўйича иқтисодиёт тармоқларининг тоғ-кон ва нефт-газ соҳаларидаги энг йирик компаниялар даражасида эканлиги қайд этилди.

2021 йил 23 март куни “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги "UzAuto Motors" AЖга Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингидан бир поғона паст бўлган “B+” (Барқарор кутилма) кредит рейтингини берди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made