UzAuto Motors 2022 йилда бизга нималарни ваъда қилмоқда?
Бизнес
−
23 Февраль 2022
23816Ҳозир Ўзбекистонда “UzAuto Motors” етакчи бўлиб турибди. Миллионлаб мижозларга эга бўлган компания 2022 йилда амалга оширмоқчи бўлган ўз стратегиясини ишлаб чиқди.
Глобал миқёсдаги яримўтказгичлар танқислиги жаҳон бўйича навбатларни юзага келтирди. Бу эса бутун дунё бўйлаб автомобил нархларининг ошиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келди.
Шундай вазиятда UzAuto Motors компанияси ўзига боғлиқ бўлмаган мавжуд муаммолар сабабли юзага келган автомобилларга бўлган навбатларни камайтириш учун бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан:
• Lacetti, Cobalt, Damas автомобилларининг ишлаб чиқариш хажмини оширишга эришилди;
• импорт божларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди;
Шунингдек, “UzAuto Motors” табиатни асраш йўлида ҳам бир қатор режаларни ишлаб чиқди. Компания электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Хитойнинг BYD компанияси билан музокаралар ўтказмоқда.
Қолаверса, 2022 йил ёзида Асака заводида Tracker автомобили ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
“UzAuto Motors”нинг бу йилги режалари Ўзбекистон ва хориж шароитларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган бўлиб унда экология хавфсизлиги, ҳамёнбоп нархлар, бўш иш ўринларини яратиш масалалари асосий ўрин тутади.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида навбатларни камайтириш бўйича қилинаётган ишлар ҳам таҳсинга лойиқ. Компания бу борадаги ишларни аллақачон бошлаб юборган.
Реклама ҳуқуқи асосида.
LiveБарчаси