Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кеча, 28 февраль куни имзоланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида айтилган.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан пенционерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.

Шунингдек, дастурда ногиронликни белгилашда фуқароларга қўшимча енгилликлар яратиш ҳам кўзда тутилган. Унга мувофиқ, 2023 йил 1 апрелдан ногиронлик идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларда фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг