Уйсиз қолган қизга “мурувват” кўрсатаман деб, уни фоҳишаликка ундаган аёл ушланди

Жамият 24529
image

Навоий вилоятида уй-жойсиз қолган 19 ёшли қизга мурувват кўрсатиш баҳонасида фоҳишаликка ундаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Навоий вилоятида яшовчи 29 ёшли З.З. таниши 19 ёшли Р.Ў. нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланиб, унга ўзи билан бирга яшаши ҳақида айтадию. Шундан сўнг, ўзи вақтинча истиқомат қилиб келадиган уйга олиб келиб, у билан яшашини таклиф қилиб, шу йўл орқали фуқаролик паспортини қўлга киритади.

Аёл 19 ёшли қизни ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтириб, моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Навоий шаҳрида жойлашган “Гумбаз” номли кафеда тадбирга шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган шахсга  Р.Ў. ни 400 минг сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган З.З. ушланиб, 400 минг сўм пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан З.З. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида З.З. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1095
Рейтинг: 2.9
t
×