Уйқуда ҳам гипертония билан курашишга ёрдам берувчи маҳсулот номи айтилди 

Саломатлик 6185
image

Кундалик рационга писта киритилиши ҳатто уйқу пайтида ҳам гипертония билан курашишга ёрдам беради. Бу ҳақда “Daily Express” газетаси олимларга таяниб хабар берди.  

Америка кардиология ассоциацияси тадқиқотчилари бир вақтнинг ўзида юқори қон босими ва 2-тоифа диабетга мойил бўлган икки гуруҳ тажрибадагиларни кузатиш натижалари ҳақида маълумот берган. Биринчи гуруҳ кам ёғли ва углеводларга бой назорат диетасига амал қилган, иккинчиси эса рационга писта қўшган. 

Тўрт ҳафта ўтгач, иккинчи гуруҳ синовдан ўтказилганда қизиқарли натижаларни кўрсатган. 

“Писта диетаси умумий периферик қаршиликни сезиларли даражада камайтирди, юрак тезлиги ўзгарувчанлигининг баъзи кўрсаткичларини яхшилади. Писта диетасидан кейин систолик амбулатор қон босими сезиларли даражада пасайди, уларнинг аксарияти уйқу пайтида кузатилган”, деб таъкидлаган олимлар. 

Таъкидланишича, писта организмда азот оксидига айланадиган L-аргинин аминокислотасини ўз ичига олади. Ушбу модда томирлар кенгайишида асосий роль ўйнайди, бу эса босимни бартараф этишга ёрдам беради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3
t
×