Уйини мажбуран ташлаб кетганлар сони рекорд даражага етди. Қайси давлат етакчи?
Олам
−
12 Май 2023
147422022 йилда урушлар, зўравонликлар ва табиий офатлар туфайли дунёда 71,1 миллион киши ўз мамлакатларидаги одатий яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Норвегия Қочқинлар Кенгаши (IDMC) қошидаги Ички кўчиш мониторинги маркази маълум қилди.
Марказ раҳбари Ян Эгеланга кўра, 2022 йилдаги урушлар ва табиий офатларнинг "мукаммал бўрони" мисли кўрилмаган миқёсда ички кўчишга олиб келган.
IDMC маълумотларига кўра, эса кўп одамлар йил давомида ўз яшаш жойини бир неча марта ўзгартиришга мажбур бўлган ва 2022 йилда 60,9 миллион бундай ҳаракат содир бўлиб, бу 2021 йилга нисбатан 60 фоизга кўпдир.
Келтирилишича, фақат урушлар ва зўравонликлар туфайли дунёнинг 65 та давлатида 62,5 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган ва бу ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўп (28,3 миллион киши).
Сув тошқинлари ёки қурғоқчилик каби табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари туфайли 88 мамлакатда 8,7 миллион киши ўз одатий яшаш жойларини тарк этган. Бу эса 2021 йилга нисбатан 45 фоизга кўпдир (32,6 миллион кўчиш).
Умуман олганда, 2022 йилда ички кўчирилганларнинг деярли тўртдан уч қисми ўнта мамлакатда яшайди. Булар Украина, Судан, Сурия, Афғонистон, Конго Демократик Республикаси, Колумбия, Эфиопия, Яман, Нигерия, Сомали. Украинадаги тўқнашувлар мамлакат аҳолисининг 16,9 миллион кишининг кўчирилишига сабаб бўлди, бу бутун тадқиқот давридаги дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир.
IDMC ҳисоб-китобларига кўра, Украинадаги ички кўчирилганлар сони 5,914 миллион кишини ташкил қилган. Мамлакат ичидаги кўчирилишлар сони бўйича иккинчи ўринда Покистон жойлашган бўлиб, у ерда 1 миллиондан ортиқ одам кучли сув тошқинлари туфайли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Мамлакатда 8,2 миллиондан ортиқ кўчирилиш қайд этилган.
Филиппинда табиий офатлар, можаролар ва зўравонликлар туфайли 630 мингдан ортиқ киши ички кўчирилган (5,5 миллион киши).
LiveБарчаси