“Уйда ёлғиз” фильми қаҳрамони Кевин онаси билан 33 йил деганда учрашди (Фото)
Маданият-санъат
−
05 Декабрь 2023
22489Ўзбек томошабинларига “Уйда ёлғиз” фильмидаги бетакрор ижроси билан танилган 43 ёшли Маколей Калькин Голливуддаги "Шон-шараф хиёбони"да ўз юлдузига эга бўлди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
Маросимда актёрни табриклаш учун “Уйда ёлғиз” фильмида Кевиннинг онаси ролини ижро этган 69 ёшли актриса Кэтрин O’Ҳара ҳам бевосита қатнашди. Маълум бўлишича, Маколей "онаси" билан 33 йил деганда учрашган.
"Бу фильм глобал миқёсда сенсация бўлган ва шундайлигича қолади. Бутун дунёдаги оилаларнинг ҳар йили жам бўлиб "Уйда ёлғиз" фильмини кўришининг асосий сабабчиларидан бири – бу Маколей Калькин. Ҳа, уни энг зўр сценарийси ва ажойиб режиссёри бор эди. Аммо Маколейнинг Кевин Маккаллистер ролидаги ажойиб ижроси ҳар бир болага ғайриоддий саргузаштни тақдим этди. Сиз жуда қаттиқ меҳнат қилганингизни биламан, лекин сиз актёрликни дунёдаги энг табиий ишдек кўрсатдингиз. Ҳақиқатан ҳам биз Кевин исмли ҳақиқий кичкина болани фильм олиш учун пистирмага туширган эдик”, деган O'Ҳара Маколейни табриклаб.
Маълумот учун, “Уйда ёлғиз” фильми 1990 йилда киноэкранларга чиқарилган ва ўша пайт учун рекорд миқдорда – 476,7 миллион доллар даромад келтирган. “Маккаллистерлар” оиласи эса орадан икки йил ўтиб, 1992 йилда Нью-Йоркда бўлиб ўтган “Уйда ёлғиз 2” фильмида қатнашиш учун қайтиб йиғилган. Ўшандан буён “она-бола” Янги йил қаҳрамонига айланишди.
LiveБарчаси