Уйда 9-10 ой қолиб кетган жасад каламушларга ем бўлди
Олам
−
24 Январь 2023
51700АҚШнинг Коннектикут штатида ўз квартирасида каламушлар қуршовида бир неча ой давомида парчаланиб кетган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда “Patch” хабар берди.
Жасадни уй ҳужжатларини расмийлаштириш билан шуғулланган ижарачилардан бирининг хонадонига келган маршал топиб олган. Ажабланарлиси шундаки, уй ичида жасад кемирувчиларга ем бўлган ва ундан бир неча суяк қолдиқлари қолган эди.
Воқеа жойига полиция ходимлари, шунингдек, ўт ўчирувчилар ва соғлиқни сақлаш ходимлари етиб келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, ўлим тўққиз-ўн ой олдин содир бўлган. Тергов давомида полиция жасаддан зўравонлик аломатларини аниқламаган.
Полиция 1966 йил март ойида туғилган марҳумнинг қариндошларини қидирмоқда. У ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
LiveБарчаси