“Ё ўласан, ё қоласан” – Тўқаев гигантларни огоҳлантирди
Олам
−
21 Январь 2022
25393Бугун, 21 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бизнес вакиллари билан учрашувда солиқ тўламайдиган энг даромадли, гигант корхоналардан ғазнага тегишли маблағни беришни талаб қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
"Бизда ихтисослашган идораларнинг маълумотлари бор. Улар даромад келтирувчи гигант корхона ва компаниялардир. Маълумотлар уларни турли баҳоналар билан солиқларни тўлиқ тўлашдан бўйин товлаётганини кўрсатмоқда. Мен Бош вазирга бу муаммони ҳал қилишни ва ғазнага тегишли маблағлар қайтарилишини топшираман. Акс ҳолда қаттиқ чоралар кўрилади. Болалар тилида айтганда: ким солиқларни тўламаган бўлса, мен айбдор эмасман”, дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, Тўқаев давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган компаниялар харажатлари тўғрисида ҳисобот беришлари кераклигини қўшимча қилди.
“Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирлар нафақат корхона рентабеллигини ошириш, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари бўйича ҳам фойда келтириши муҳим. Тўғридан-тўғри давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган компаниялар давлатдан олинган маблағларнинг сарфланганлиги тўғрисида ҳисобот бериши шарт", дейди давлат раҳбари.
Маълумот учун, “солиқ имтиёзи” деган тушунча Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаган. Давлат солиқ хизмати органларининг Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотларда Солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилган субъектлар, уларнинг якуний бенефициарлари ошкор қилинган. 2021 йилнинг 19 октябрида рўйхатга олинган ушбу узун рўйхат орасида мамлакатдаги бой, энг даромадли ва деярли рақобатчиси бўлмаган копманияларни ҳам кўришимиз мумкин.
LiveБарчаси