Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тугатиладими?
Жамият
−
07 Август 2019
5070Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой кечди.
Мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида депутатлар томонидан қатор нормаларнинг амалиётда ишлашини ўрганиш бўйича Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида соҳа вакиллари, ширкат раҳбарлари ва аъзолари, бошқарув компаниялари ходимлари билан учрашувлар ўтказилди. Мавжуд ҳолатлар ўрганилди, тегишли таклифлар олинди. Ана шу таклифлар асосида янада такомиллаштирилган қонун лойиҳаси билан кўп квартирали уйларни бошқариш усулларига аниқлик киритилди.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳада учраётган кўплаб муаммоларни бартараф этишга, амалиётда вужудга келган яна бир ўткир масала — нотурар жой мулкдорларининг ширкат аъзоси ҳисобланмаслигига барҳам берилади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайтирилади.
LiveБарчаси