Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мулозими халқдан узр сўради
Жамият
−
08 Январь 2021
9306АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Рустам Сатторов кўп хонадонли уй-жойларда иссиқлик ва сув таъминотидаги камчиликлар учун Ўзбекистон халқидан узр кечирим сўради.
“Об-ҳавонинг ноябр ойидан бошлаб совиб кетиши ва унинг давом этиб туриши барча камчиликларимизни кўрсатиб берди. Етиб келаётган мурожаатлар, журналист ва блогерлар ёритаётган масалалар хато ва камчиликларимизни яққол кўрсатди. Ҳақиқатан ҳам, биз қозонхоналаримиз билан қамраб олган 23 минг уйдан фақат 13 мингтасигагина иссиқлик бера оляпмиз холос. Қолган 10 мингта уйдаги аҳолининг эътирозлари эса тўғри”, дейди Сатторов.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мулозими сўзи охирида Ўзбекистон халқидан узр сўради.
”Барча камчиликлар учун вазирлигимиз номидан Ўзбекистон халқидан узр сўрайман. Биз мана шу камчиликларни ҳисобга олиб, ўзимизга қаттиқ хулоса чиқарамиз. Буни ваъда деб қабул қилинг”, дейди Рустам Сатторов.
LiveБарчаси