Уй ва автомобиль савдосида олти хил миқдордаги бож бекор қилинмоқда
Жамият
−
10 Май 2022
20267Энди уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъи назар бир хил, автомобиль олди-сотдисида эса унинг ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар бир хил давлат божи ундирилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 10 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжат билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундириш ва тўлашдан озод қилиш масаласи тартибга солинмоқда ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари белгиланяпти.
“Таҳлилчиларнинг фикрича, айни пайтда нотариал ҳаракатларнинг асосий қисми кўчмас мулклар, автотранспортлар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Аммо давлат божини тўлашда ҳам нотариусларда, ҳам фуқароларда турли тушунмовчиликлар пайдо бўляптики, бу ўз ўрнида қатъий “ставка”ларни белгилаш заруратини келтириб чиқармоқда”, дейилади Қуйи палата матбуот хизмати хабарида.
Мазкур қонун лойиҳасида эса уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.
Автотранспортлар олди-сотдисида ишлаб чиқарилган йили, от кучи, жами 12 та тоифага ажратилган ҳолда умумий нархнинг 10 баробар (2 700 000)гача тўлов қилиняпти. Шу боис, аксарият одамлар сотиб олаётган машинасини ўзининг номига расмийлаштиришдан кўра, 3 йиллик ишончнома имзолашни афзал кўрмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ишлаб чиқарилганлик ва от кучидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари, яъни 810 минг сўм миқдорда давлат божи ундириш белгиланмоқда.
LiveБарчаси