Уй шароитида пиццани қандай сақлаш мумкин? 

Фойдали

image

Пицца — бу хамиртуруш, махсус помидор соуси ва пишлоқдан тайёрланадиган италян ошхонасининг дунёга машҳур таомидир. Юқоридаги маҳсулотлар асос бўлиб, бошқа барча бошқа ингредиентлар хоҳишга кўра қўшилади. 

Пиццани гўшт (товуқ, балиқ, мол ва ҳ.к.), қўзиқорин, колбаса, денгиз маҳсулотлари, пишлоқ ва ҳатто мевалар билан тайёрлаш мумкин. Пицца жуда юқори калорияли ва тўйимли таом бўлиб, уни уйда тайёрлаш ҳам, буюртма бериш ҳам мумкин. Диета тутадиган одамлар уни кўп истеъмол қилмаслиги мақсадга мувофиқ, аммо жуда оч бўлсангиз ва вақтингиз кам бўлса пицца буюртма қилиш энг яхши вариантлардан бири. 

Одатда пицца тайёр бўлиши билан истеъмол қилинади, аммо ишларингизни тугатиб улгурмаган бўлсангиз, уни истеъмолга яроқли қилиб сақлашнинг бир нечта усуллари мавжуд: 

• уни аввал фольгага, кейин адёлга ўраб қўйинг; 

• пиццани юмшоқроқ ва иссиқроқ қилиб сақлаш учун унинг бўлакларини аввал пластик идишга, сўнг термосумкага солиб қўйинг. Бундай сақлаш саёҳатга чиқишда ҳам қўл келади; 

• агар пиццани йўлдан сотиб олсангиз ва машинада олиб кетишингизга тўғри келса, уни ўриндиқнинг устига қўйиб, машинанинг печкасини ўчириб қўйинг. 

Тайёр пиццани хона ҳароратида 6 соатгача сақлаш мумкин. Бунинг учун уни қоғоз салфетка ва полиэтилен билан ўраб қўйиш керак. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, пиширилган ёки қайнатилган гўштдан таёрланган пиццанинг яроқлилик муддати 6 соат, колбасадан тайёрлангани 4 соат ҳамда балиқ ва денгиз махсулотларидан таёрлангани 2 соат.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг