Уй шароитида лабдаги учуқни даволаймиз

Фойдали

image

Инсон организимида лабга учуқ тошиши вирус қўзғалиши натижасида юз беради. Бир йилда 1-2 марта герпес, яъни учуқ безовта қилса, бу ваҳимали эмас, аммо бу сурункали давом этса, тананинг бошқа аъзоларига тарқаса, албатта, шифокорга мурожаат этиш лозим.

Тиббиётда герпеснинг саккиз тури мавжуд. Шулардан фақат биринчисигина лабга тошма чиқиши билан намоён бўлади. Вируснинг иккинчи тури эса тана аъзоларининг шиллиқ қавати, шу жумладан, жинсий аъзоларда ҳам юзага келиши мумкин. Лабда герпес пайдо бўлишига, шахсий гигиена воситаларидан умумий фойдаланиш, камдан-кам ҳолатда эса нафас олиш йўли билан юқиши мумкин. Шунингдек, шамоллаш, тўйиб ухлолмаслик, сурункали чарчоқ, стресс ҳолатлари туфайли организмнинг иммун тизими сустлашса ҳам, герпес пайдо бўлади. Организмдаги касаллик вируси иммунитет сустлашиши билан дарҳол фаоллашиб, кўпая бошлайди.

Уй шароитида учуқни даволашда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин. 

•  Лабда яллиғланиш аломатларини сезсангиз, безовталикни енгиллаштириш учун мойчечак, тирноқгул (колендула) экстрактини жамлаган суртмалар, шунингдек, оққарағай (пихта) мойи билан енгил ишлов бериш мумкин.

•  Бир чой қошиқ қора чойни ярим стакан қайноқ сувга дамланг. Совигунча дам есин. Совиган чойга пахтани юмалоқлаб намланг ва учуқларга қўйинг. Муолажани 3-4 кун давомида кунига бир неча маҳал такрорланг.

•  Касаллик бошланган заҳоти шикастланган жойга пихта мойини суртинг. Лабингиз куйгандек бир оз ачишиши мумкин. Муолажани кечаси бажаринг.

•  Кунига бир неча маҳал қулоқ кирини учуққа суртинг.

•  Пахтани камфора мойига намлаб, кунига бир неча маҳал учуққа суртинг.

Агарда сизда, учуқ сурункали равишда чиқаётган бўлса, бу организмдаги вируслар таъсиридан бўлади. Бу ҳолатда, албатта, шифокор кўригидан ўтиш зарур. 

Зарнигор Абдумаликова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4046

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг