Уй ити беш ёшли болани тишлаб ўлдирди

Олам

image

Россиянинг Красноярск ўлкасида уй ити беш ёшли болани тишлаб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 18 май куни Красноярск шаҳридаги Каурова кўчасида жойлашган уй ҳудудида содир бўлган. Маҳаллий прокуратура маълумотларига кўра, бола уй ҳайвони билан ҳовлида ўйнаган. Ўйин давомида ҳайвон уни тишлаб, уйқу артериясига зарар этказган.  

Олинган жароҳатлар оқибатида бола вафот этган. Унинг жасадини кўчага чиққан отаси топган.

Терговчилар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисмига (“Эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш”)га асосан жиноий иш қўзғатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг