Ўтган йилда 32 та маданият объектини ҳокимликлар сотиб юборган – Назарбеков

Жамият 7261
image

2020 йилда 24 та маданият объекти маҳаллий ҳокимиятлар томонидан сотиб юборилган. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида 8 тадан, Фарғона вилоятида 13 та, Тошкент шаҳрида 3 та маданият объектлари маҳаллий ҳокимликлар томонидан Маданият вазирлиги билан келишмаган ҳолда сотиб юборилган. Мана шу, 2020 йилда шунақа камчиликлар бўлиб ўтган. Умуман, ушбу қонун бизни бошқа идора ва ташкилотлар билан ўртамиздаги муносабатларимизни ҳам аниқ белгилаб беряпти”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Маданият вазирлигида 12 млрд сўм бюджет пули талон-торож қилинганини айтиб ўтганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 3.1
t
×