Ўта муҳим масалани муҳокама қилиш учун йиғилдик – Президент раислигидаги видеоселектор бошланди

Жамият

image

Бугун, 26 январь куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Барчангизга маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳаётида ғоят муҳим давр бошланмоқда. Бу – янги тараққиёт ва миллий юксалиш давридир”, деди Президент тадбир аввалидаги нутқида.

Шавкат Мирзиёев 35 миллиондан иборат кўпмиллатли Ўзбекистон халқи дунёдаги ривожланган давлатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва обод жамият қуришдек улуғвор мақсадлар билан яшаётганини урғулади.

“Бугун биз жонажон Ўзбекистонимизнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболи билан боғлиқ бўлган ўта муҳим масалани муҳокама қилиш учун йиғилдик”, деган Президент Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

624

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг