Усмонов ҳомийлигидаги клуб Трампнинг ҳамкорларига сотилиши мумкин
Спорт
−
14 Июнь 2022
7505Англиянинг “Эвертон” клуби хўжайини Фарҳод Мошири АҚШнинг 44-Президенти Дональд Трампнинг собиқ ҳамкори ва маслаҳатчиси Жон Торнтон билан клубни сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Мirror” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Мошири ва унинг ҳомийси Алишер Усмонов тўрт кишидан клуб улушини сотиш бўйича таклиф олган. Музокараларда энг катта муваффақиятга турли вақтларда “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”нинг бош директори лавозимида ишлаган тадбиркор Питер Кеньон эришган.
Кеньон америкалик магнат Мациек Камински ва миллиардер олтин кончиси Жон Торнтонни ўз ичига олган консорциумни бошқаради. Манбага кўра, Торнтон АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп маъмурияти билан яқин алоқада бўлган. У Хитой билан савдо музокараларида Трампнинг маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
Томонлар аллақачон бир нечта учрашувлар ўтказган ва турли ҳисоб-китобларга кўра, харидорларга “Эвертон”ни сотиб олиш 1 миллиард фунт стерлингга тушиши мумкин. Бироқ ҳозирда музокаралар якунланганича йўқ.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси