Усикнинг Тошкентга сафари якунланди
Спорт
−
15 Ноябрь 2023
4891Супероғир вазн тоифасида учта йўналиш чемпиони Александр Усикнинг Ўзбекистонга сафари ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, у бугун, 15 ноябрь куни Лондонга жўнаб кетган. Усик британиялик Тайсон Фьюрига қарши жангига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этади.
“Ҳаммаси учун раҳмат. Барчаси ажойиб тарзда ўтди. Ташкилотчилик аъло даражада бўлди, юқори савиядаги тадбир”, дейди Усик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик боксчининг Фюрига қарши жанги санаси ва манзили аниқ бўлгани хабар қилинганди. Оғир вазн қироллари келаси йили рингда ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.
LiveБарчаси