Усикка Фюри билан жанг қилиш учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилинган

Спорт

image

WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифаси чемпиони Александр Усикка Тайсон Фюри билан жанг ўтказиш учун рекорд даражадаги маблағ – 40 миллион доллар таклиф қилинган. Бу ҳақда промоутер Боб Арум маълум қилди.

“Буларнинг барчаси ақлга сиғмайдиган нарсалар. Бу келишувлар учун ким пул тўлайди? Ким бунга рози бўлди? Бу ғирт бемаънилик. Усик Фюри билан жанг қилишга рози бўлади ва бунинг учун у 40 миллион доллар олади. Ёки кейинчалик шартномага шу 40 миллион 50 йил давомида тўланиши қўшиб қўйилади. Бу ерда мантиққа тўғри келмайдиган кўп нарсалар бор”, дейди Арум.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 26 сентябрь куни профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO чемпионлик камарлари учун ўтказилган баҳсда Александр Усик бошқа бир британиялик боксчи Энтони Жошуани 117:112, 116:112, 115:113 ҳисобида мағлуб этган эди. Тўлиқ 12 раунд давом этган ушбу жангда Усик бир йўла тўрт йўналишда чемпионлик камарини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тайсон Фюри Усикдан кўра кўпроқ Жошуа билан жанг қилмоқчи эканлигини ва бу мухлислар учун ҳам маъқул эканлигини маълум қилган эди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг