Усик уруш вақтида нега Украинадан кетиб қолганини айтди

Спорт

image

Бокс бўича Жаҳон чемпиони Александр Усик Украинада қолиб, унинг ҳимояси учун курашишни хоҳлаган. Лекин Усикнинг дўстлари уни ватан учун душманга ўқ отишдан кўра кўпроқ нарса қилиши мумкинлигига ишонтиришган. Бу ҳақда Александр Усик CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек, украиналик боксчининг қўшимча қилишича, у халқнинг умиди ва ишончини оқлаш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширади.

“Мен ватанимда қолишни ва Украинани ҳимоя қилишни хоҳлардим. Лекин дўстларим Украина учун душманга ўқ отишдан кўра кўпроқ нарса қилишим мумкинлигига ишонтиришди. Эндиликда машғулотларга эътибор қаратишга ҳаракат қиламан ва [Украинадаги] янгиликларни умуман кузатмайман. Давлатимизни ҳимоя қилаётган, барча дўстларим телефонимни ўчириб машқ қилишим кераклигини айтишди. Улар рингда ғолиб чиқишимни кутишмоқда. Украина учун бор кучим билан зафар қозонишга ҳаракат қиламан. Ҳозир мени бошқа нарсалар қизиқтирмайди. Камар ёки бойлик  умуман аҳамиятга эга эмас. Украинага ёрдам беришдан ташқари, ҳеч нарсага диққат қаратмайман. Бор кучимни машғулотларга сарфлайман ва халқимиз мени қўллаб-қувватлаганидек, мен ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман”, деган Александр Усик.

Маълумот ўрнида, украиналик боксчи 2022 йилнинг ёзида британиялик Энтони Жошуа билан реванш жангини ўтказиши керак. Шунинг учун, Усик мамлакатни тарк этгани маълум бўлган эди. Ҳозирда, бокснинг оғир вазн тоифасида WBА, WBО ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик Прага (Чехия) шаҳрида машғулот ўтказмоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг