Урушни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлган Германия Президенти Украинага келди

Олам

image

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Россия Федерациясининг қўшни давлатга нисбатан уруши бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Штайнмайер бугун, 25 октябрь куни эрталаб кутилмаган ташриф билан Украинага келди. Унинг сўзларига кўра, бу Германия давлат раҳбарининг 24 февралда Россия босқини бошланганидан бери Украинага илк сафаридир. Германия давлати раҳбари Украинадаги вайронагарчиликни ўз кўзи билан кўрмоқчи ва Президент Владимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда.

Шу йил бошида Германия Президентининг Киевга режалаштирилган икки сафари турли сабабларга кўра амалга ошмай қолган эди. Ўтган ҳафта у хавфсизлик нуқтаи назаридан 20 октябрь куни Украина пойтахтига ташрифини бекор қилганди. Бу эса Киевда норозилик ва ҳатто ғазабга сабаб бўлди. Украина ҳукумати яқин-яқингача Германия раҳбари ўтмишда Россияга нисбатан жуда “юмшоқ” муомалада бўлган деб ҳисоблаган. Бироқ, кейинчалик расмий Киев ўз позициясини ўзгартирди.

Маълумотларга кўра, Германия Президенти олдинроқ Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилган. Таъкидланишича, Штайнмайер Украина етакчисини Берлиннинг Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирган ва унга Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини бериш қарорини маъқуллаган.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made