Уруш учун рус спортчилари жазоланмаслиги керак – Серхио Перес

Спорт 7309
image

“Formula-1” бўйича “Red Bull” жамоасининг мексикалик пилоти Серхио Перес россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатилгани тўғри эмас, деб ҳисоблайди.

Серхио Перес россиялик спортчилар Валдимир Путин бошлаган уруш учун товон пули тўлаётганига ишонади. 

“Мен россиялик спортчилар Путин бошлаган уруш учун товон пули тўлаётганига ишонаман. Бироқ, улар ўз президентларининг қилмишлари учун жазоланмаслиги керак, деб ўйлайман”, деган Перес.

Маълумот ўрнида, “Formula-1”да россияликлар ва беларусликларга пойгаларда қатнашишга рухсат берилган. Бироқ улар пойгаларда ўз ватани номидан эмас, нейтрал мақом остида иштирок этади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 258
Рейтинг: 2.9
t
×